Спорт | 08:24 / 30.03.2022
19322
2 дақиқада ўқилади

Марокаш Купернинг Конгосини йирик ҳисобда енгиб, ЖЧга чиқди. Камерун ва Тунис ҳам мундиалга боради, Жазоир эса йўқ

Африка қитъасидан жаҳон чемпионатига чиққан барча 5 жамоа номи маълум бўлди. 

Фото: Getty Images

Сафарда Купернинг Конго ДРси билан дуранг қайд этган Марокаш ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жазоир Камерундан 120+4-дақиқада тўп ўтказиб, мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди. Тунис эса меҳмондаги ғалаба эвазига Қатарга борадиган бўлди.

Шу тариқа 2022 йилги мундиалда Африка шарафини қуйидаги 5 жамоа ҳимоя қилади — Сенегал, Гана, Марокаш, Камерун ва Тунис. 

ЖЧ-2022 саралаши. Африка
Плей-офф.  Жавоб баҳслари. 29 март
Марокаш — Конго ДР 4:1

Голлар: Оунахи (21, 54), Тиссаудали (45+7), Ҳакими (69) — Маланго (77). 
Мароаш – Буну (Мунир, 43), Ҳакими, Саисс, Агерд, Ал Ямик (Ммаэ, 8), Мазина (Аттиат-Аллал, 81), Амрабат, Амалла, Унаи, Тиссаудали (Буфаль, 81), Ал Кааби (Ммаэ, 81).
Конго ДР – Киассумбуа, Тиссеран, Амале, Мбемба, Луйиндама (Какута, 46), Масуаку, Бастьен (Бонгонда, 77), Кайембе, Бакамбу (Мбокани, 85), Элиа (Кебано, 85), Висса (Маланго, 77).
Биринчи ўйин — 1:1.

Жазоир — Камерун 1:2
Голлар: Туба (118) — Шупо-Мотинг (22), Экамби (120+4).
Жазоир – Мболи, Бинайяда, Манди, Бинламри, Бедран, Аталь (Туба, 98), Бинносир, Зерруки (Биндебка, 76), Слимани (Белфодил, 120+2), Белаили (Ғаззол, 109), Маҳрез. 
Камерун – Онана, Фэ, Кастеллетто, Нгаде-Нгажуи, Ойонго (Малонг, 87), Онгла, Ондуа (Онана, 111), Гвет (Абубакар, 102), Шупо-Мотинг (Толо, 63), Тавамба (Ганаго, 111), Токо-Экамби.
Биринчи ўйин — 1:0.

Тунис — Мали 0:0
Тунис – Бин Саид, Дрэгер, Гандри, Тальби, Маалуль, Лаидуни, Шалали, Бин Ромдан (Ифа, 90+3), Слити (Мейбри, 90+1), Мсакни (Шҳири, 67), Жазири (Ҳенисси, 46).
Мали – Мункоро, Траоре, Фофана, Куяте, Айдара (Камара, 34), Самассеку (Диенг, 73), Айдара, Биссума (Дукуре, 73), Женепо (Думбия, 64), Диаби (Сиссоко, 73), Траоре.
Биринчи ўйин — 1:0.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид