Ўзбекистон | 07:50 / 30.03.2022
13647
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда олтин қотишмаларини олиб кетаётган автомобил тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятида олтин металл қотишмаларини олиб кетаётган автоулов тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Фуқаро О.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, Навоий вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. ҳайдовчи О.А.дан Тошкент шаҳрига фуқаро Э.Қ.га ўтказиш мақсадида бериб юборилган оғирлиги 525,9 грамм бўлган умумий баҳоси 358,2 млн сўмлик 15 дона олтин металл қотишмалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Самарқандда ноқонуний олтин тозаловчи яна бир гуруҳ ушланганди.

Мавзуга оид