Ўзбекистон | 08:26 / 30.03.2022
4722
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Наманган ва Красноярск ўртасида «тўлиқ эконом» режимида парвозларни йўлга қўйди

Намангандан Красноярскка парвозлар амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилмоқда.

Фото: Kun.uz

2022 йил 29 март куни «Шарқий» ҳаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Express Наманган – Красноярск – Наманган халқаро йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширган

Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар «тўлиқ эконом» форматида сешанба кунлари амалга оширилади.

Намангандан учиш - 17:35 (Тошкент вақти билан), Красноярскка етиб бориш - 22:50 (Красноярск вақти билан), Красноярскдан учиш - 00:20 (Красноярск вақти билан), Наманганга етиб келиш - 01:55 (Тошкент вақти билан).

Наманган – Красноярск йўналиши бўйича багаж билан авиачипта нархи 2 388 069 сўмдан, Наманган – Красноярск – Наманган йўналиши бўйича эса 4 433 304 сўмдан бошланади. Нархлар 29 март ҳолатига кўра амал қилади.

Бундан олдин Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони оширилганди.

Мавзуга оид