Жаҳон | 22:58 / 31.03.2022
9948
1 дақиқада ўқилади

Грузия, Озарбойжон, Туркия ва Қозоғистон Транскаспий йўлаги тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ҳужжат тўрт давлатнинг халқаро транспорт тизимидаги интеграцион салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.  

Фото: Anadolu Agency

Грузия, Озарбойжон, Туркия ва Қозоғистон «Шарқ-Ғарб Транскаспий йўлаги» тўғрисидаги тўрт томонлама декларацияни имзолади.

Қайд этилишича, ҳужжат тўрт давлатнинг халқаро транспорт тизимидаги интеграцион салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

Декларацияда Боку-Тбилиси-Карс темирйўл линиясининг аҳамиятига алоҳида урғу берилган.  

Шунингдек, линиянинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш учун қурилиш ишларини якунлаш муҳимлиги таъкидланган.

Шу билан бирга, мазкур йўналишда транспорт амалиётлари сифатини ошириш учун инфратузилмага инвестициялар киритиш заруратига эътибор қаратилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид