Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”да манфаатлар тўқнашуви, маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш ва нефть маҳсулотлари камомади аниқланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларнинг келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги ўрганиш “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ўтказилди.
Ўрганиш давомида нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.
Жамият ва филиал раҳбарияти ҳамда муттасади ходимларнинг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндашиши оқибатида Жамиятнинг 2022 йил 1 март куни ҳолатига жами дебитор қарздорлик 24 692,5 млн сўмни ташкил қилган бўлиб, масъул ходимлар томонидан вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида 9 089,2 млн сўм “умидсиз” қарздорликка айланиб улгурган.
Жамият масъул ходимлари томонидан 3 226,9 млн сўмлик нефть маҳсулотлари камомадини яшириш мақсадида Кластерлар ҳамда фаолият юритиб турган ва тугатилган фермер хўжаликларига тўловсиз расмийлаштирилиб, дебиторлик қарздорликда акс эттирилган.

Шунингдек, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ ва Сирдарё филиалига қарашли АЁҚШлар ва ФЁТШларда жами 10 852 литр қиймати 98,2 млн сўмлик нефть маҳсулотларидан камомад аниқланди ва амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур маблағлар Жамият ҳисобрақамига тўлиқ қайтарилди.
Сирдарё филиалнинг 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳисоботларида ҳақиқатда мавжуд корхоналардан 146,5 млн сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорликлари асоссиз равишда ҳисоботдан чиқарилиб, Жамиятнинг зарарига олиб борилган.
Нефтни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотларини “масъул сақлаш” юзасидан тузилган шартнома талаблари бузилган ҳолда заводга қарашли масъул сақлашдаги 372,0 тонна ЭКО дизель ёқилғисини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиб олмасдан, асоссиз истеъмолчиларга сотиб юборилишига йўл қўйилган.

Жамият ва филиал мансабдор шахслари томонидан ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда Жамиятнинг ҳисобрақамидан 419,6 млн сўм пул маблағларини шахсий манфаатини кўзлаган ҳолда ҳеч қандай асосларсиз ўзларининг пластик карталарига ўтказган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида айбдор ходимлардан Жамият ҳисобрақамига тўлиқ қайтарилди.
Жамият мансабдор шахси томонидан Жамият балансида бўлган жами 23 дона бозор қиймати жами 310,0 млн сўмлик сиғимлар асоссиз ҳисобдан чиқариб Жамиятга зарар етказилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли амалий ишларга қарамасдан Жамият мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига зид равишда жами 2 696,6 млн сўмлик манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари яъни ўзларининг яқин қариндошларига тегишли бўлган корхоналарга нефть маҳсулотларини бериб юбориш ҳамда харид қонунчилигига зид равишда шартномалар тузиш ҳолатлари аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни ундириш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024