Ўзбекистон | 08:27 / 31.03.2022
9872
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Урганчда қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчаси лойиҳасини маъқуллади

Туркия президентининг ташрифи якунланганидан сўнг, Ўзбекистон президенти Хоразмда режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, президент ташаббуси билан Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун аэропорт яқинидан 110 гектар ер ажратилган. Жорий йил 7 февраль куни ўтказилган тақдимотда шаҳарчанинг умумий концепцияси тасдиқланган. Бу гал ундаги ҳар бир иншоотнинг ички мазмуни муҳокама қилинди.

Лойиҳага кўра, бу ерда университет, IT парк, уйлар, мактаб ва боғча, маданият ва спорт мажмуалари барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад ал-Хоразмий сайилгоҳи бўлиб, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади. Давлат раҳбари қурилиш ишларини бошқариш бўйича комиссия тузишга кўрсатма берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

- Бу ер шаҳар ичидаги шаҳар бўлади. Университет, инновацион марказ ва мактаблар илм ва таълим кластерини ташкил этади. Бу ерда ишловчилар учун уй-жойлар, илмга асосланган саноат зонаси ҳам бўлади. Бу шаҳарчани шунга муносиб қилиб, сифатли қуриш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Урганчдаги Санъат музейи биносини реконструкция қилиб, кўргазма майдонини кенгайтириш, Хивадаги Қўғирчоқ театрини замонавий бинога кўчириш ҳам мўлжалланган. Президент янги бинолардан самарали фойдаланиш, уларда қўшимча хизматларни йўлга қўйиб, даромад топишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириб, қуйи тизимда самарали ишлатиш вазифаси қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид