Чернобил АЭС Украина назоратига ўтгани маълум қилинди
Чернобил АЭС устидан назорат феврал охирларида россиялик ҳарбийлар қўлига ўтганди.
Чернобил АЭС устидан назорат Украинага қайтарилди, деб маълум қилди Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА).
Украина томонининг маълумот беришича, россиялик ҳарбийларнинг икки колоннаси Беларус томон йўл олган. Станция хизматчилари яшайдиган Славутичдаги ҳарбийлар ҳам шаҳарни тарк этган.
"Шунингдек, Украина Чернобил АЭС майдонида Россия кучларининг бир қисми қолгани, аммо улар ҳам бу ерни тарк этишга тайёрланаётганини билдирди", - дейилади ХАЭА хабарида.
Аввалроқ ХАЭА раҳбари Рафаэл Гросси Украинага ташриф буюрган, сўнгра Калининград шаҳрида Россия ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказганди.
Россия мудофаа вазирлиги феврал охирларида Чернобил АЭС устидан назорат россиялик ҳарбийлар қўлига ўтганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024