Ўзбекистон | 15:59 / 01.04.2022
8903
1 дақиқада ўқилади

Норбоева ҳамкасблари Матвиенко ва Ашимбаевлар билан учрашди

Учрашув Олмаота шаҳрида МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши доирасида ташкил қилинган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева жорий йил 29 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва парламентлараро муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, шу куннинг ўзида парламент делегацияси раҳбари Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди.

Унда парламентлараро ҳамкорликнинг гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари, шунингдек савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда биргаликда амалга ошириладиган ишлар ҳам муҳокама қилинган.

Мавзуга оид