Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ АҚШдан суюлтирилган газ сотиб олишни кўпайтиради
2021 йилда Қўшма Штатлар билан Европага 22 миллиард куб метр суюлтирилган газ етказиб берилишига келишилган.
Еврокомиссия АҚШдан суюлтирилган газ харид қилиш ҳажмини оширмоқчи. Бу ҳақда Европа комиссияси вакили Эрик Мамер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда Қўшма Штатлар билан Европага 22 миллиард куб метр суюлтирилган газ етказиб берилишига келишилган. Ҳозирда ЕИ қўшимча 15 млрд куб метр суюлтирилган газ етказиб берилишини мўлжалламоқда.
Шу билан бирга, Еврокомиссия вакилининг таъкидлашича, АҚШдан газ етказилиши Евроиттифоқнинг Россия газига қарамликдан қутулиш учун қўйган қадамларидан бири холос.
Мамернинг айтишича, келгуси йилда ЕИга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми яна 35 млрд куб метрга ошади.
31 март куни Россия президенти Владимир Путин «нодўст давлатлар»га газ рублда сотилиши бўйича фармонни имзолади.
Фармонда айтилишича, Россиядан газ сотиб олишни истаган Ғарб давлатлари Россия банкларида ҳисобрақами очиши керак. Янги жорий қилинган механизм суюлтирилган газ бўйича шартномаларга таъсир қилмайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025