Жаҳон | 14:59 / 02.04.2022
10176
1 дақиқада ўқилади

Францияда автомобилчиларга ёнилғи учун чегирма жорий этилди

Ҳукумат энергия нархлари кўтарилиб кетганидан сўнг автомобил эгаларига шу тарзда ёрдам беришни мақсад қилган. Чегирма 31 июлгача амал қилади.

Фото: AFP

Франциядаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар пайдо бўлди, деб хабар берди “Евронюс”.

Хабарга кўра, бунга Франция ҳукуматининг ҳар бир литр ёнилғи учун 18 евроцент миқдорида чегирма жорий этиши сабаб бўлди.

Ҳукумат энергия нархлари кўтарилиб кетганидан сўнг автомобил эгаларига шу тарзда ёрдам беришни мақсад қилган. Чегирма 31 июлгача амал қилади.

Францияда бензин нархи ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда, аммо эндиликда нарх икки евродан пастга тушган.

Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам ёнилғи нархи ошишига қарши чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Испанияда ёнилғи қуйиш станцияларига бир литр бензин учун 20 евроцент чегирма берилди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид