Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади
Вилоятда 2021 йилда 1 096 та ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланган, 37та жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят ҳокимининг фармойиши асосида ер участкалари билан боғлиқ иккита доимий ишловчи ишчи гуруҳ тузилди. Улардан бири ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлайди, иккинчиси ушбу ҳолатларни бартараф этади.
Ҳужжатда таъкидланишича, 2021 йилда Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан 1096 та ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Уларнинг 659 таси бартараф этилган бўлса, қолган 437 таси ҳозирги кунга қадар бартараф этилмаган.
Йирик коммуникация тармоқлари атрофида ҳамда бошқа муҳофаза зоналарида юридик ва жисмоний шахслар томонидан жами 1 285 та ноқонуний бино-иншоот қурилгани аниқланган. Аммо уларни тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилмаган. МИБнинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида мавжуд бўлган жами 659 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг аксарияти туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ижросиз қайтариб олиш тўғрисидаги мурожаатлари натижасида иш юритишдан тамомланиб, ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланмасдан қолган.
Шунингдек, 2021 йил давомида ер муносабатлари билан боғлиқ содир этилган қўпол қонунбузилишлар бўйича 37 та жиноят иши қўзғатилган.
Ҳоким фармойиши билан Кадастр агентлигининг вилоят бошқармасига фото ва видео орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш бўйича хабар берган шахсларни Ер кодексининг 84-моддасида назарда тутилган тартибда пул мукофоти билан рағбатлантириш топширилди.
Ер кодексининг 84-моддасида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш, улардан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган нормалардан ортиқча тарзда ғайриқонуний тарзда фойдаланиш, қонунга хилоф объектлар ва иншоотларни қуриш ҳоллари, ер муносабатлари соҳасидаги суиистеъмолликлар тўғрисида фото ва видеоёзув техникасидан фойдаланилган ҳолда тасдиқланган хабарлар учун жамоатчилик назорати субъектлари рағбатлантирилиши мумкинлиги белгиланган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона
10:57 / 23.01.2025
Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
20:43 / 27.12.2024