Жамият | 08:31 / 03.04.2022
10282
1 дақиқада ўқилади

Ургутда тоғда адашиб қолган 4 киши қутқарилди

Фото: ФВБ

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тоғли ҳудудларда адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 1 апрель куни соат 20:25 да Ургут тумани Хўжайдиқ маҳалласида жойлашган «Ширбоқ ота» зиёратгоҳи юқори тоғ тизмасида 4 нафар фуқаро саёҳат қилиб, йўлдан адашгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари хабар қилинган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 2 апрель куни соат 04:10 да фуқаролар тоғдан соғ-саломат олиб тушилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид