Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобил Хитойдан олиб келинган
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 3 436 та автомобил.
Бу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўриниш олди:
- Корея – 1 512 та
- Қозоғистон – 502 та
- Россия – 431 та
- АҚШ – 19 та
- Япония – 15 та
- Германия – 9 та
- Ҳонгконг – 5 та
- Туркия – 4 та
Қўмитага кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатлардан қиймати 124,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 948 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 873 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025