Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллада қурилиш билан норасмий шуғулланаётган фуқаролардан иборат бригадалар тузилади
Президентнинг “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг маҳаллаларда қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахслар фаолиятини расмийлаштиришни рағбатлантириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш бригадалар тузилиши бўйича таклифи маъқулланади.
Бунда:
қурилиш-таъмирлаш бригадалари аъзолари ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинади, шунингдек бригадаларга хорижий давлатларда қурилиш соҳасида ишлаб қайтган фуқароларни жалб этишга эътибор қаратилади;
- қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларига меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади;
- қурилиш-таъмирлаш бригадаларига - жисмоний шахслар пудратчилар томонидан қуриш мумкин бўлган объектларни қуриш ва таъмирлаш ишларини бажаришга ҳамда мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
- пудрат ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш бригадалари билан шартнома тузадилар, бунда пудрат ташкилотлари бригада аъзолари билан пудрат шартнома асосида ишларни бажаради;
- пудрат ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси учун керакли шароит яратиб беради, бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиши учун жавобгарлик бригада бошлиғи зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
16:14 / 23.01.2025
2030 йилгача камида 100 та «Янги Ўзбекистон» массиви қурилади
14:59 / 15.01.2025
“40-50 йиллик дарахтлар кесиб ташланди” – Анҳор канали бўйидаги қурилишдан одамлар норози
15:21 / 10.01.2025
Танқиддан сўнг: Навоийда 167 хонадонли “новостройка”ни 425 кишига сотган қурувчи қамоққа олинди
17:38 / 28.12.2024