Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, президентлар Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тилади.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025