Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «заправка»да токсик моддадан заҳарланиб, ҳушини йўқотган ходимлар қутқарилди
Кеча, 5 апрель куни соат 19:20 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани 19-даҳа, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида 3 нафар ишчи ходим бензин сақланаётган цистерналар оралиғида ҳушсиз ҳолда ётгани бўйича хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ҳушсиз ҳолда ётган АЁҚШ ходимларини хавфли ҳудуддан олиб чиққан. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилган, шунингдек малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган.
Қайд этилишича, токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилган.
Воқеа сабаби ўрганилганда, ходимлар АЁҚШ ҳудуди ер остига кўмилган 3 дона, ҳар бири катта сиғимли бензин ёнилғиси сақланаётган цистерналар орасида йиғилиб қолган енгил ёнувчан суюқликнинг (бензин) кучли концентрациясидан ҳушларини йўқотгани аниқланган.
Воқеа жойига Чилонзор туман ФВБ бошлиғи раҳбарлигида 3 та қутқарув экипажининг 15 нафар шахсий таркиби, туман прокуратураси, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССБ ходимлари чиқишган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
11:18 / 22.04.2025