Жаҳон | 14:36 / 07.04.2022
30583
5 дақиқада ўқилади
Черниговдаги харобалар ва аскарлар учун пул йиғаётган одессалик болалар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 43-куни бошланди. Пентагон россиялик ҳарбийлар Киев ва Чернигов областларини тўлиқ тарк этганини маълум қилди. Бу ҳудудларда йўқотишларни ҳисоб-китоб қилишмоқда: Черниговнинг 70 фоизи вайрон бўлган, Киев атрофидаги ҳудудларда — юзлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган. Украина ҳукумати Донецк ва Луганск областлари аҳолисини эвакуация қилишга чақирмоқда. Россия ҳарбийлари Северодонецк ва Лисичанскни бомбардимон қилган.
Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:
- Украина ҳукумати Донецк ва Луганск областлари, шунингдек Харьков областининг Донбассга яқин жойлашган шаҳарлари аҳолисидан хавфсиз жойга кетишни сўрамоқда. Бу ҳудудларда қаттиқ жанглар бошланиши кутилмоқда.
- АҚШ президенти Жо Байден Бучадаги қирғинни оғир ҳарбий жиноят деб атади.
- Думага Россияда ОАВ фаолиятини чекловчи қонун лойиҳалари муҳокамага киритилди: бош прокуратура «фейклар» учун нашрнинг регистрациясини қайтариб олиши, ОАВ Украинадаги воқеалар ҳақида бошқа нашрлардан олинган, лекин расмий баёнотларга мос келмайдиган иқтибослар учун жазоланиши мумкин.
- Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Россия армияси қисмлари Киев ва Чернигов областларини тўлиқ тарк этганини маълум қилди.
- Буюк Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс The Telegraph нашридаги мақоласида Россия ва НАТО ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги таъсис акти энди аҳамиятини йўқотгани, «унинг даври ўтгани» ҳақида ёзди.
- 7 апрель куни БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан чиқариш масаласини кўриб чиқади. РФ кенгашдан чиқариб юборилиши учун Бош ассамблеянинг 193 мамлакатдан иборат аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши етарли ҳисобланади.
Қуйида 6 апрелнинг асосий суратлари.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024