Жаҳон | 15:31 / 08.04.2022
34842
3 дақиқада ўқилади

Чернобилдаги рус окоплари, Мариупол ва Бородянкадаги харобалар. Уруш суратлари

Украина ҳукумати маълумотларига кўра, 7 апрель куни Россия ҳарбий кучлари Киев, Чернигов ва Суми областларини тўлиқ тарк этган. Дунёга Россия армияси томонидан тинч аҳолига нисбатан қилинган зўравонлик ҳолатларининг янги далилларига гувоҳ бўлмоқда. БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиш учун овоз берди. Бунга жавобан Россия кенгашдаги ваколатларини муддатидан олдин тугатишини маълум қилди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия армияси Украинадаги «ҳарбий амалиёт» чоғида «сезиларли йўқотиш»га учраганини маълум қилди.

Қуйида Украинадаги урушнинг 43-кунида олинган асосий суратлар.

«Азовсталь» металлургия комбинати кўриниши, Мариуполь
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияпараст кучлар ҳарбийлари Мариуполдаги уйларда тинтув ўтказмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияпараст кучлар ҳарбийлари Мариуполдаги уйларда тинтув ўтказмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполнинг Левоберёжний районидаги кўчалардан бирида ўтирган киши
Сергей Бобилев / ТАСС
Украин аскарлари Харковдаги «Кулиничи» нон заводига берилган зарбалардан кейин кўтарилган тутунга қарамоқда
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Черниговдаги мактаб ҳовлисида гуманитар ёрдам кутаётган одамлар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Иванков шаҳри ташқарисида кетаётган ногирон эркак, Киев области шимоли
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Бучада яксон этилган Россия ҳарбий техникасини кўздан кечирмоқда
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Буча аҳолиси уй ҳовлисида олов ёқиб, овқат пиширмоқда. Зарбалар туфайли шаҳарда газ ва электр таъминоти йўқ.
Anastasia Vlasova / Getty Images
Россия армиясининг Киевдан 40 километр ғарбдаги ҳудудда яксон этилган танки
Sergei Chuzavkov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Чернобил АЭСга туташ ҳудудда рус аскарлари томонидан қазилган окоплар. Суратдаги қизғиш ўрмон ҳалигача радиация даражаси юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади. 1986 йилда реактор портлаши пайтида ўрмон радиоактив зарраларнинг энг катта қисмини ўзига олган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Киев областидаги Бородянкада шаҳридаги уй харобаларида ишламоқда. Уй россиялик ҳарбийлар зарбалари остида вайрон бўлган.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Бородянкада рус ҳарбийлари зарбаларидан вайрон бўлган бинодаги ишдан кейин дам олаётган қутқарувчилар, Киев области
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Фаоллардан бири украиналик ёзувчи Тарас Шевченко ҳайкалининг ўқдан шикастланган қисмини рамзий равишда бинт билан ўрамоқда. Киев области, Бородянка.
Aleksey Filippov / AFP
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид