Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малакали ўқитувчилар бориб ишласа, 100 фоиз устама тўланадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди
Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 2022-2023 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган, таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини тасдиқлади.
Рўйхат вилоятлар ва туманлар кесимида алоҳида шакллантирилган.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.
Жорий ўқув йилида 1409 та таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга 500 нафарга яқин педагог жалб этилган, деб маълум қилди Халқ таълими вазирлиги.
2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа – Ustozfondi.uz орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025