Навоийда молиявий пирамида ташкил қилган шахс 8 йилга қамалди
Тинтув пайтида у ва шеригининг хонадонидан 800 млн сўм ҳамда 12 000 АҚШ доллари миқдорида пул, чорва моллари топилган.
“Zamon” информацион дастурида хабар берилишича, 2021 йилнинг июнь ойида Навбаҳор туманида яшовчи С.Й. ва унинг жиноий шериги устидан туман ИИБга кўплаб аризалар келиб тушган. Ушбу шахслар фуқароларнинг чорва молларини ҳамда моддий қийматга эга бошқа мулкларини 2–3 ойда кўпайтириб бериш эвазига қиммат нархда сотиб олган. Аммо пулини бермасдан, қўлга киритилган чорва моллари ва мулкларни бошқа бировларга ярим баҳосига сотиб юборган.
Холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида уларнинг хонадонидан 800 млн сўм ва 12 000 АҚШ доллари миқдорида пул, чорва моллари ҳамда 11 нафар фуқаронинг исми-шарифи ёзилган ҳисоб-китоб дафтари топилиб, расмийлаштириб олинган.
С.Й. қишлоқ аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб ҳамда ҳудуд муаммоларини бартараф этишда иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиб, ўзини сахий бой сифатида танитган. Шу сабабли у қамоққа олинган пайтида озод этишни сўраб, қишлоқ одамлари норозилик намойишлари ўтказган.
Суд ҳукми билан С.Й. 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Олдинроқ Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 кишининг пулини ўзлаштирган шахсларга ҳукм ўқилганди.
Мавзуга оид
21:14 / 22.10.2024
Kun.uz огоҳлантирган Whats платформаси молиявий пирамида эканлиги тасдиқланди: ИИВ жиноят иши қўзғаган
17:08 / 24.09.2024
Молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан олинди
17:56 / 21.09.2024
Молиявий пирамида услубидаги фирибгарлар давлат боғчаларида тарғибот бошлади
14:00 / 15.09.2024