Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2022 йилда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 млрд сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев Саховат, Мурувват ва Меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселекторда масъулларга 2022 йилда имконияти чекланган болалар ва катталарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 миллиард сўм маблағлар ажратиш бўйича топшириқ берди. Бунда:
- болалар серебрал фалажи, умуртқа поғонаси касал бўлган шахсларда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун 20 дона «Экзо-скелет» ускунаси;
- 880 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга замонавий пультли аравачалар;
- кўзи ожиз болалар ва катталар учун 1 минг 800 дона овозли термометр, 2 минг дона овозли тонометр, 2 минг дона Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламалари;
- ногиронлиги бўлган шахслар фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун 6 мингта махсус функцияларга эга «Smart соат»лар, шунингдек етарли миқдорда эшитиш мосламалари харид қилиш назарда тутилади.
«Ҳозирги кунда Саховат ва Мурувват интернат уйларининг 5 минг 500 нафар яшовчилари баҳорги тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 3 минг нафари амбулатор, 241 нафари стационар шароитда даволанишни бошлаган», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент масъулларга «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини 1 майга қадар ишга тушириш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025