Жаҳон | 19:57 / 08.04.2022
21683
1 дақиқада ўқилади

Сбербанк хорижга валюта жўнатмаларини тўхтатди

Сбербанк чет давлатларга хориж валютасидаги жўнатмаларни амалга оширишни тўхтатди.

Фото: ТАСС

Банк вакилининг сўзларига кўра, хориж банкларидаги корреспондентлик ҳисоб рақамлари билан валюта операциялари ўтказишга нисбатан санкциявий чекловларнинг кучга кириши ушбу қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

«6 апрелдан бошлаб расмийлаштирилган жўнатмалар мижоз ҳисобига тўлиқ қайтарилади. Хорижга рублдаги пул жўнатмаларини одатдаги режимда чекловларсиз амалга ошириш мумкин», — дея қўшимча қилди у. 

Шунингдек, мобил илова орқали яқин хориж мамлакатлари: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Днестрбўйига рублдаги жўнатмаларни амалга ошириш имконияти сақланиб қолган.

Мавзуга оид