Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бундан эски давр ҳиди келяпти” — президент “Мурувват уйи”га келадиган ногиронларнинг нафақалари тўхтатилиши ҳақида
8 апрел кунги йиғилишда Зоир Мирзаев президентга ногиронлиги бор шахсларнинг илтимосини етказди: “Мурувват уйи”га келганидан бошлаб уларга нафақа тўлаш тўхтатилади. “Бундан эски давр ҳиди келяпти. Молия тизимининг эски ғоялари билан қолиб кетган қоидага ўхшайди”, деди президент ва бу масалани ўрганиб чиқишни топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрел куни Тошкентнинг Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбир чоғида сўзга чиққан Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев давлат раҳбарига айнан мана шу контингент вакиллари мурожаатини етказди.
“Агар ногиронлар “Мурувват уйи”га келадиган бўлса, шу кундан бошлаб уларнинг махсус нафақалари тўхтар экан. Улар ҳеч бўлмаса 10 фоизини берса эди, дейишяпти”, – деди ҳоким.
Давлат раҳбари бундай тартиб унга ёқмаганини яшириб ўтирмади.
“Бундан эски давр ҳиди келяпти. Молия тизимининг эски ғоялари билан қолиб кетган қоидага ўхшайди. Албатта, кўриб чиқиб, адолатли қарор қилинади. Ахир улар ногирон бўлса-ю, яна уларнинг қадрини жойига қўймасак, тўғри бўлмайди”, – таъкидлади президент.
Шавкат Мирзиёев молия вазири ва бошқа мутасаддиларга масаланинг ечимини топиш бўйича топшириқ берди.
Маълумот учун, қонунчиликда шахснинг “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларига қабул қилингани унга нафақа тўлашнинг тўхтатилишига олиб келиши белгиланган.
Мавзуга оид
10:15 / 05.02.2025
Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади
21:19 / 29.12.2024
Хитой туғилишни рағбатлантириш учун ёлғиз одамларга кўмак дастурини ишга туширди
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
07:50 / 28.10.2024