Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон: Россия Харков яқинига минглаб ҳарбийларини жойлаштирди
Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Украина чегарасидан 40 км масофада жойлашган Россиянинг Белгород шаҳридаги тактик батальон гуруҳлари сони 40тага етказилган.
Россия Донбасснинг шарқий қисмини назоратга олиш учун куч тўпламоқда, Харков яқинига қўшимча минглаб ҳарбийларини олиб келди, деб хабар берди DW.
АҚШ мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Украина чегарасидан 40 км масофада жойлашган Россиянинг Белгород шаҳридаги тактик батальон гуруҳлари (ҳар бир гуруҳда 600дан 1000 нафаргача аскар ва офицерлар бор) сони 40тага етказилган.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг маълумот беришича, Украина шарқида ҳаракат қилиши режалаштирилган бўлинмалар "ўн минглаб" аскарлар билан тўлдирилмоқда. Унинг фикрича, Москва "60 мингдан ортиқ аскарни сафарбар этишни режалаштирган".
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Донбассда кенг кўламли ҳужумлар бошлаши ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025