Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«UzAuto Motors» акциялар пакетининг 10 фоизгача қисми маҳаллий фонд бозорида жойлаштирилади
Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:
а) 2022 йил 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлайди;
б) 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади;
в) 2022 йил 1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини бошлайди;
г) 2022 йил 1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштиради (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” АЖ, “Samarqand Avtomobil zavodi” МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегиясини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:15 / 02.05.2025