Жаҳон | 13:22 / 11.04.2022
39977
4 дақиқада ўқилади
Сигирлар орасидаги ракета, харобалар остидан яқинларини излаётган украинлар. Уруш суратлари
10 апрель куни БМТ Украинада уруш бошланганидан буён тинч аҳоли вакилларидан 1793 киши, жумладан 142 бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Россия армияси Изюм райони ҳудудидаги мудофаа чизиғини ёриб ўтишга, Мариупол устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ва Николаев йўналишидаги қисмларнинг тактик ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Володимир Зеленский Россия босқини бошланганидан буён қўлига қурол олиб, ватан ҳимоясига отланишга тайёр бўлган 363 нафар маҳкумни афв этган.
Украинадаги урушнинг 46-кунидаги асосий маълумотлар:
- Украина президенти Володимир Зеленский ҳар кунлик видеомурожаатида мамлакат шарқида Россия томонидан кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар кутилаётганини маълум қилди.
- Киев областидаги Бузовая посёлкасида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари кўмилган яна бир биродарлик қабристони топилди.
- Россиянинг Украинага қарши тажовузидан кейин, Финландия ва Швеция ёздаёқ НАТО сафига киришни режалаштирмоқда. Британия нашрлари ёзишича, агар бу режалар амалга ошса, Финландия НАТО аъзолари орасида Россия билан энг узун чегараларга эга давлатга айланади (1340 км), бу чегара чизиғи Санкт-Петербургдан 200 км масофадан ўтади.
- Украина томони Россия армиясида ҳайдовчилар ва механиклар танқислиги юзага келганини айтмоқда.
- Харков ҳамон қамалда қолмоқда, Мариуполда россиялик ҳарбийлар «Азовсталь» ва денгиз портини штурм қилишда давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024