Ўзбекистон | 16:22 / 12.04.2022
12269
1 дақиқада ўқилади

Бухорода иккита туман прокурори ўзгарди

Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Когон туманларига янги прокурорлар тайинланди.

Бош Прокурорнинг буйруғига асосан Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимида иш бошлади. У тайинловга қадар Бухоро вилояти прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Баҳодир Ғуломов

Когон туманининг собиқ прокурори Бекзод Ярашев Шофиркон тумани прокурори лавозимига тайинланган.  

Бекзод Ярашев

Шофиркон тумани прокурори Аббос Эшмуродов эса Бош прокуратура вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Мавзуга оид