Жаҳон | 13:54 / 12.04.2022
50033
6 дақиқада ўқилади

Эрининг жасадини таниган аёл, Харьковда ишлаётган сапёрлар ва ўт ўчирувчилар. Уруш суратлари

Урушнинг қирқ еттинчи кунида Путин билан музокара ўтказиш учун Москвага Австрия канцлери Карл Нехаммер ташриф буюрди, аммо Россия томони бу ташриф тафсилотларини очиқлмаяпти. Россиялик дипломатларнинг бир гуруҳи Хорватиядан чиқариб юборилди — биратўла 18 киши. Варшавада эса ҳукумат Россия ТИВга тегишли бўлган, аввалига советлар даврида, кейинчалик РФ дипломатлари фойдаланган ва «шпионлар уйи» номини олган бинони мусодара қилди — бу бино украиналик қочқинлар учун берилади. Украина ҳудуди россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши давом этмоқда.

Киев атрофида ёниб кетган зирҳли техникалар ва оддий фуқароларнинг автомобиллари уюми.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • «Азов» Мариупол кимёвий ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди. Полк вакилининг сўзларига кўра, 11 апрель куни кечқурун россиялик ҳарбийлар шаҳар устига дрон орқали «номаълум турдаги заҳарли модда» ташлаган. «Азов»дагиларнинг тасдиқлашича, жабрланувчиларда «нафас етишмовчилиги, вестибул-атактик синдроми» кузатилмоқда. Жами уч киши жабрланган, уларнинг аҳволи қониқарли.
  • 11 апрель куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР халқ милицияси вакили Эдуард Басурин Россия телевидениесининг Биринчи канали эфирида чиқиш қилиб, Мариуполдаги «Азовсталь» заводида 3-4 минг миллатчи қолаётгани, уларни  «кимёвий қўшинлар»ни ишга солган ҳолда, «ҳайдаб чиқариш» имконияти борлигини айтганди.
  • Буюк Британия Мариуполда кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабарни текширмоқда. Украина ҳарбий стратегик коммуникациялар бошқармаси россиялик ҳарбийлар Мариуполда украиналик ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакилларига қарши кимёвий қурол қўллангани ҳақида хабар берган. Бошқарма ҳозирча бу маълумотни тасдиқловчи қўшимча тафсилотларни келтирмаган.
  • Қамалдаги Мариупол шаҳри мэри Вадим Бойченко «Ассошиэйтед пресс» ахборот агентлигига, уруш бошланганидан буён шаҳарда 10 мингдан ортиқ аҳоли ҳалок бўлганини хабар қилди. «Жасадлар кўчаларни гилам каби ёпмоқда», деган мэр интервьюда. Унинг ўзи айни вақтда шаҳарда эмас, у қаердалиги маълум қилинмаяпти, фақат Украина ҳудудида экани аниқ.
  • Украина президенти Володимир Зеленский хизмат муддати тугаган ҳарбий хизматчиларни автоматик равишда демобилизация қилишни бекор қилди.
  • Россия босқинининг олти ҳафтаси давомида украиналик болаларнинг қарийб учдан икки қисми ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ЮНИСЕФ раҳбари Мануэль Фонтен маълум қилди. Шу кунларда Украинада бўлиб қайтган Фонтеннинг маълум қилишича, Украинадаги 7,5 миллион боланинг 4,8 миллиони қочқинга айланган. У ташкилотдаги 31 йиллик фаолияти мобайнида бунга ўхшаш ҳолатга гувоҳ бўлмаганини қайд этиб ўтди.
  • Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг маълум қилишича, душанба куни гуманитар йўлаклар орқали Украина шаҳарларида 4354 киши олиб чиқилди, шундан 556 нафари Мариуполдан. Мариуполдан гуманитар йўлак - Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда Украина шарқидаги ҳудудлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш бўйича келишилган тўққиз маршрутдан бири ҳисобланади.
Аёл ўз эрининг жасадини танимоқда. Унинг танаси Киев области Андреевка қишлоғи яқинидаги вақтинча қабрга кўмилганди.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Прасковье 77 ёшда. У санитар поездида Львовга кетмоқда, бу шаҳарда Украина соғлиқни сақлаш вазирлигига «Чегарасиз шифокорлар» ёрдамга келган. Поезд фронт чизиғида яшовчи кексалар ва яраланганларни эвакуация қилмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскдаги кўчанинг автобусдан кўриниши.
Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETA
Луганск областидаги Попасная шаҳрида вайрон бўлган уй.
Александр Река / ТАСС
Украина армияси аскарлари Луганск яқинидаги окопда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги кўчада турган Россия зирҳли техникаси.
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполликлар хавфли кўчалар бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харьков областидаги Яковлевка қишлоғи россияликларнинг авиазарбаларидан кейин.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик сапёрлар Харьков кўчаларида портламай қолган снарядларни зарарсизлантирмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Харьковлик Алена артиллерия зарбалари вақтида шикастланган квартираси деразасидан ташқарига қарамоқда
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳар ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган харьковликнинг жасади.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харьковлик ўт ўчирувчилар Россия ҳарбийлари зарбаларидан кейи шаҳарда чиққан ёнғинларни ўчирмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Харьковликлар улар яшайдиган ҳудуддаги дўконларнинг ёнишини кузатмоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Харьковлик аёл «Архитектор Бекетов» метро бекатидаги бомбапанагоҳда дам олмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Бучадаги отишмалар чоғида илма-тешик бўлиб кетган машинанинг кўриниши
AP Photo/Rodrigo Abd
Ирпенда ўққа тутилган бинонинг кўриниши. AP Photo/Evgeniy Maloletka
Киев яқинидаги Липивка қишлоғидаги православ черкови яқинида ётган рус ҳарбий техникаси қолдиқлари. Липивка февраль ойи охиридаёқ Россия қўшинлари томонидан ишғол этилганди ва яқинда Украина армияси томонидан озод этилди.
AP Photo/Efrem Lukatsky
Киев ташқарисидаги Ирпен ҳудудида ўққа тутилган кўп қаватли уй кўриниши
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Маҳаллий аҳоли вакиллари Киев атрофидаги жангларда яксон қилинган рус танки устида
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Ирпен бўйлаб ҳаракатланаётган Украина армияси танки
AP Photo/Evgeniy Maloletka

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид