Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада коллеж бош ҳисобчиси 4,3 млрд сўмни ўзлаштириб, онлайн қиморга тикиб юборгани аниқланди
У эгаллаб турган лавозимидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган. Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бош прокуратуранинг хабарига кўра, Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилган.
У эгаллаб турган лавозимидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.
Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.
Бош ҳисобчи талон-торож қилган жами 4,3 млрд сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди
16:43 / 27.11.2024