Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жасадлар кўчаларни гилам каби ёпган». Мариупол мэри шаҳарда 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди
Мариупол мэри Вадим Бойченко Associated Press агентлигига берган интервьюсида шаҳар россиялик ҳарбийлар томонидан қамал қилинганидан бери тинч аҳоли вакилларидан 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганини айтди. Мэрнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони 20 мингдан ошиши ҳам мумкин, чунки Мариупол шаҳри аҳолисининг жасадлари «кўчаларни гилам бўлиб қоплаган».
Бойченко, шунингдек, Россия томони жасадларни йиғиб, савдо марказидаги музлатгичларда сақлаётганини айтган. Аввалроқ, апрель ойи бошида Мариупол шаҳар кенгаши шаҳарда Россиянинг кўчма мобил крематорияси иш бошлагани тўғрисида хабар берганди.
Бойченконинг баҳоларига кўра, Мариуполда тинч аҳоли вакилларидан 120 минг киши қолмоқда. Мэрнинг сўзларига кўра, шаҳардан фақат россиялик айирмачилар назорат қилаётган ҳудуддаги «фильтрлаш лагерлари»дан ўтганлар қўйиб юборилмоқда. «Фильтрлаш лагерлари»дан кейин одамлар Россия ҳудудларига жўнатилмоқда.
Бойченконинг сўзларига кўра, «фильтрлашдан ўтмаган одамлар» учун қамоқхоналар очилган, камида 33 минг киши Россияга олиб кетилган.
Бойченко AP мухбирига, айни вақтда Мариуполда эмаслиги, аммо Украина ҳудудида эканини айтган. У шаҳардаги воқеалар ҳақида бир неча манбалардан маълумот олганини қайд этган, аммо манбаларни очиқламаган.
Мавзуга оид
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
13:43 / 22.03.2025
Украинада ҳалок бўлгани тасдиқланган россиялик ҳарбийлар сони 100 мингга яқинлашди
20:42 / 25.02.2025
Россия Украина жанубини нега бу қадар тез ишғол қилганди? Тўрт асосий савол ва уларга жавоблар
14:30 / 22.10.2024