Ўзбекистон | 13:33 / 12.04.2022
17274
1 дақиқада ўқилади

Сўх туманида янги ўрнатилган электр таянчлар қулаб тушди

Фарғона вилояти Сўх тумани “Зангат” МФЙ ҳудудида суғориш тик қудуғи лойиҳаси бўйича 2022 йил феврал ойида ўрнатилган бетон электр таянчлар 2 ойга бормасдан қулаган.

Маҳаллада яшовчи фуқароларнинг Kun.uz'га юборган суратларидан, бетон устунларнинг остки қисми бўлакларга бўлиниб кетганини кўриш мумкин. Бу эса бетон қоришмасининг сифатига нисбатан саволлар уйғотади.

“Зангат” МФЙ Сиҳатгоҳ кўчасига 5 ойча олдин трансформатор олиб келишган, лекин ҳалигача ўрнатилмаган, ерда ётибди. Бир сўз билан айтганда, Сўхда ТЭТК ходимларидан “Зангат” МФЙ халқи норози”, — дейилади таҳририятга келган мурожаатда.

Kun.uz'нинг аниқлашича, ҳудудга темир-бетон таянч ўрнатиш ишлари “Зилха А” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Таянчлар Сўх ТЭТК шартномаси асосида Сўх туманида ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид