Автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши мажбурий этиб белгиланди
Янги таҳрирдаги йўл қоидаларига биноан 2022 йил 1 майдан бошлаб нафақат автомобил ҳайдовчиси, балки автомобил олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади.
2022 йил 1 майдан бошлаб кучга кирадиган Янги таҳрирдаги йўл қоидаларининг 9-бандида конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шартлиги белгиланган.
Бунда, ҳомиладор аёллар ҳамда саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилган. Ушбу шахсларда ҳомиладорлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, қоидаларнинг 159-бандида 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнипг орқа ўриндиғида, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланиши белгиланган.
Маълумот учун, 2016 йилдан кучга кирган амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида фақат ҳайдовчи хавфсизлик камари тақиб олиши шартлиги назарда тутилган.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024