Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Медведчукни украиналик ҳарбий асирларга алмаштириш имкониятини баҳолади
Зеленский «Путиннинг Украинадаги одами»ни асирликдаги украин аскарларига алмаштиришни таклиф қилган.
Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раҳбари, халқ депутати Виктор Медведчук Россия фуқароси эмас ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясига ҳеч қандай алоқаси йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
У Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Медведчукни ҳарбий асирларга алмаштиришни таклиф қилгани тўғрисидаги саволга ана шундай жавоб қайтарди.
Песков Медведчук «ўз қараши ва позициясига эга» мухолиф партияни бошқаришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сиёсатчи ҳар доим «урушга қарши чиққан» ва агар Украина ҳукумати унинг фикрларини инобатга олганида, «ҳеч қандай ҳарбий операция бўлмасди».
12 апрел куни кечқурун Украина президенти Володимир Зеленский Олий рада депутати, Россия Украинага бостириб кирганидан кейин уй қамоғидан қочиб кетиб, ғойиб бўлган Виктор Медведчукнинг қўлга олингани акс этган суратни эълон қилди.
«Украина хавфсизлик хизмати махсус операцияни муваффақиятли бажарди. Баракалла!», деб ёзган Украина президенти. У хабарга ушбу сиёсатчи ҳарбий либосда қўлларига кишан тақилган ҳолда ўтиргани акс этган фотосуратни хабарга илова қилган.
13 апрелга ўтар кечаси қилган видеомурожаатида Зеленский Медведчукни асирликдаги украин аскарларига алмаштиришни таклиф қилди.
Украина бош прокуратураси Медведчукни давлатга хиёнатда ва террорчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда айблаган.
Мавзуга оид
22:28 / 18.04.2025
Асирлар, амир ва Арақчи билан. Кремлдаги уч учрашув ҳақида
16:03 / 17.04.2025
«Важные истории»: Сербия Кремлга яқин шахсларга фуқаролик беряпти
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
13:48 / 01.02.2025