Жаҳон | 16:57 / 13.04.2022
18113
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилмаслиги маълум қилинди 

Парад ўрнига ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Фото: Sputnik

2022 йилда Қозоғистон қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказилмайди. Бу ҳақда «Казинформ» мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

Хабарда айтилишича, парад ўрнига ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

«Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши ва Қозоғистон қуролли кучлари фахрийларига алоҳида эътибор қаратилади», дейилади хабарда. 

Қозоғистон мудофаа вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб 50га яқин турли тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид