Жаҳон | 09:50 / 13.04.2022
9227
1 дақиқада ўқилади

Тўрт мамлакат президентлари Киевга боради 

Полша, Литва, Латвия ва Эстония раҳбарлари Киевда Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади. 

Фото: Anadolu Agency

Евроиттифоқнинг тўрт мамлакати президентлари Украина пойтахтига боради, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.

Полша президенти Анжей Дуда девонхонасининг маълум қилишича, Киевга у билан бирга Литва, Латвия ва Эстония раҳбарлари Гитанас Науседа, Эгилс Левитс ва Алар Карис боради.

Улар Украина пойтахтида президент Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади.

«Сиёсий ва ҳарбий ёрдам тўғрисидаги хабар билан Киевга йў оляпмиз. Литва Украинанинг ўз озодлиги учун курашини қўллаб-қувватлашда давом этади», - деб ёзди Литва раҳбари Twitter саҳифасида.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Австрия канцлери Карл Неҳаммер Украинага ташриф буюриб, Зеленский билан учрашганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид