Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 халқаро EMI тадбиркорлик ва ижтимоий фанлар конгресси бўлиб ўтади
2022 йил 20-22 июнь кунлари EMI Congress (Entrepreneurship and Management Inquiries) томонидан Тошкент шаҳридаги TEAМ хусусий университетида 7 Халқаро конгресс ўтказилади. Бошқа хорижий университет ва ташкилотлар билан бир қаторда, пойтахтимиздаги яна бир хусусий олий ўқув юрти – Diplomat University конгресс ҳамкори ва ташкилотчиси сифатида иштирок этади.
Конгресс гибрид шаклда ўтказилиб, унинг асосий мавзуси “Турк дунёсида тадбиркорлик ва ижтимоий фанлар”. Энг яхши мақолалар мукофотланиб, конгресс тўплами ва халқаро экспертизадан ўтган журналларда чоп этилади.
EMI Конгресс Туркияда жойлашган академик, ижтимоий ва маданий ташкилот бўлиб, унда академиклар, тадбиркорлар, давлат ва хусусий сектор раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари маълумот ва тажриба алмашадилар. Аввалги 6 та конгресс (2018-2021 йиллар) Никосия, Каппадокия, Истанбул, Гостивар, Варна каби шаҳарларда ўтказилган.
“Мазкур конгресс нафақат илмий ва амалий аҳамиятга эга, балки Тошкентдаги Diplomat ва Team хусусий университетлари ҳамкорлигини ўрнатишда муҳим қадам бўлади”, – деб таъкидлади Diplomat University ректори Элёр Маҳмудов.
Таъкидлаш жоизки, мазкур анжуман Diplomat University’нинг яқин келажакда туркиялик ҳамкорлар билан ўтказиладиган навбатдаги конгрессдир. Жумладан, 2022 йилнинг 14-15 май кунлари Истанбул Арел университети билан ҳамкорликда “Осиёнинг келажак динамикаси” мавзусидаги Халқаро конгресси бўлиб ўтади. Конгресснинг мақсади – Осиё минтақасида мавжуд муаммолар ва имкониятларни таҳлил ҳамда муҳокама қилиш, шунингдек, келажак динамикасини ва тараққиёт сценарийсини башорат қилиш ва баҳолашдир.
Маълумотлар учун телефонлар:
+998881248888
+998881268888
+998712008818
E-mail: [email protected]
Instagram: diplomatuniversity
Facebook: diplomat university
Telegram: t.me/diplomatuniversityuz
Реклама ҳуқуқи асосида