Исроил жанговар лазерни синовдан ўтказди
Исроил ҳукумати мамлакат чегаралари бўйлаб бир нечта лазер мажмуаларини жойлаштиришни режалаштирган.
Исроил мудофаа вазирлигининг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бошқармаси ҳамда Rafael компанияси ўта кучли лазер синовларини муваффақиятли якунлади, деб хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.
Хабарга кўра, намунавий модел дронлар, миномёт снарядлари, ракеталарни муваффақиятли равишда тута олган.
Rafael компанияси ушбу тизимни Elbit Systems компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Мақсадимиз – ушбу тизимни имкон борича тезроқ ишга тушириш. Бу самарали, арзон ва инновацион ҳимоя воситаларига эга бўлиш имконини беради", - деди Исроил мудофаа вазири Бени Ганц.
Қайд этилишича, Исроил ҳукумати мамлакат чегаралари бўйлаб бир нечта лазер мажмуаларини жойлаштиришни режалаштирган.
Мамлакат бош вазири Нафтали Беннет феврал бошларида Исроил армияси бир йил ичида янги лазер тизимига эга бўлишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, тизимдан дастлаб синов режимида Исроил жанубида фойдаланилади, кейинроқ эса мамлакатнинг барча қисмларида ишга тушади.
Мавзуга оид
10:30
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024