Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров чегарага оид баҳсларни президентлиги якунлангунига қадар ҳал қилмоқчилигини айтди
Садир Жапаров 12 апрел куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлганидан сўнг Қирғизистон халқига мурожаат қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қўшни мамлакатлар билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масаласига ваколат муддати якунига етгунига қадар нуқта қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди.
«Ҳа, чегара муаммолари бор. Ўттиз йилдан буён ечилмаётган муаммо катта эҳтиёткорликни талаб қилади. Музокаралар ўтказилмоқда. Худо хоҳласа, бу масалани президентлигим якунлангунига қадар ҳал қилмоқчиман», - дейилади Жапаровнинг Facebook саҳифасидаги мурожаатида.
Жапаров шунингдек, Қирғизистон журналистлари ва блогерларини Қирғизистон билан чегара муаммолари мавжуд қўшни мамлакатлар раҳбарларини ҳақорат қилмасликка чақирди.
«Қўшни мамлакатлар билан низоли масалаларда чалғитувчи ва бу мамлакатлар раҳбарларини ҳақорат қилувчи турли видео ва фотоматериалларни тарқатманг. Бу ахлоқий меъёрларга тўғри келмайди. Бу билан вазиятни чигаллаштирасиз ва икки халқ ўртасига нифоқ соласиз», - деди Қирғизистон президенти.
Садир Жапаров 12 апрел куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлганидан сўнг Қирғизистон халқига мурожаат қилди.
Маълумотларга кўра, отишма оқибатида бир нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025