Ўзбекистон | 07:28 / 14.04.2022
7192
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қурилиш кранида ёнғин келиб чиқди

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Ҳабибий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 13 апрел куни соат 19:04 да Сергели тумани «Ҳабибий» МФЙ, Сергели-5 даҳасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинода қурилиш ишларида фойдаланилаётган, тахминан 25 метр баландликдаги минора кранининг кабина қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:11 да ёнғинга етиб бориб, 19:34 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади расмий хабарда.

Мавзуга оид