Фан-техника | 22:48 / 15.04.2022
93654
1 дақиқада ўқилади

Mercedes электромобили бир марта қувватланишда 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди

Vision EQXX бутун йўл давомида 9 литр бензинга тенг электр энергияси сарфлаган. Электр энергиясининг ўртача сарфи 100 километрга 8,7 кВт/соатни ташкил этган.

Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz компанияси Vision EQXX электромобилнинг синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди

Электромобил Германиянинг Зинделфинген шаҳридан йўлга чиқиб, Швейцария ва Италия ҳудуди орқали Франциянинг Кассис шаҳригача 1000 километрдан ортиқ масофани бир марта қувватланишда босиб ўтган. 

Қайд этилишича, синов турли об-ҳаво шароитлари, денгиз сатҳидан турли баландликда, ҳар хил тезликларда ўтказилган. 

Электромобил манзилига етиб келганида унинг батареясида яна 15 фоиз қувват қолган.

Vision EQXX бутун йўл давомида 9 литр бензинга тенг электр энергияси сарфлаган. Электр энергиясининг ўртача сарфи 100 километрга 8,7 кВт/соатни ташкил этган.

Шу тарзда Mercedes-Benz 2021 йил июлда берган ваъдасини бажарди. Компания ўшанда Vision EQXX энг тежамкор ва узоқ йўл босувчи электромобил бўлишини билдирганди.  

Мавзуга оид