Иқтисодиёт | 15:41 / 16.04.2022
21122
1 дақиқада ўқилади

Апрелда Ўзбекистоннинг расмий захиралари камайди, олтиннинг физик ҳажми ўзгармади

Расмий захира активлари ва чет эл валютасидаги бошқа активлар жами қолдиғи 35,2 млрд долларни ташкил этди. Олтиннинг соф ҳажми ўзгаришсиз қолди.

Фото: Akio Kon / Bloomberg

Марказий банк Ўзбекистоннинг апрел ойидаги халқаро захиралари ҳақида маълумот берди.

Расмий захиралар мартга нисбатан 205 млн долларга камайганига қарамай, йил бошига нисбатан 16,3 млн долларга кўпайди. Шу билан активлар жами қолдиғи 35,2 млрд долларни ташкил этмоқда.

Нақд валюта ва депозитлар 355 млн долларга қисқарган.

Олтиннинг физик ҳажми эса ўзгаришсиз қолди – 10,9 триллион унсия. Олтиннинг физик ҳажми йил бошидаги кўрсаткичга ҳали қайтмаган, январда олтин 11,6 трлн унсияни ташкил қилган. 

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистоннинг расмий захиралари 935 млн долларга ошиб, 35,36 млрд долларга етганди.

Аввалроқ, Статистика қўмитаси Ўзбекистон қайси давлатларга олтин сотаётгани нега очиқланмаслигига изоҳ берганди.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид