Ўзбекистон | 22:48 / 16.04.2022
85201
2 дақиқада ўқилади

Сўнгги манзил: Гўрков ва ғассол ҳикояси

Вақти келиб, ҳаммамиз бу дунёни тарк этамиз. Ердан яралдик, ерга қайтамиз.

Шундай пайтларда ишимиз тушадиган касб эгалари бор, улар майитни сўнгги манзилга кузатишади ва кўрганларини сир сақлаб, ўзлари билан гўрга олиб кетишади. Лекин SUBYEKTIV'нинг бу галги қаҳрамонлари ибрат йўлида баъзи нарсаларни гапириб беришга рози бўлишди.

Суҳбатдошларимиз – 40 йиллик тажрибага эга гўрков Мироқил ота Фозилов ҳамда 32 йилдан буён ғассоллик касбини тутган Зуҳра момо Алиева бўлди.

Биз улардан шариат таомиллари асосида майитни ювиш, кафанга ўраш, қабр кавлаш жараёнлари ҳақида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. Ўткинчи дунёнинг ишларидан кўрган-кечирганлари, касбий тажриба ва хулосалари билан қизиқдик.

Ўйлаймизки, навбатдаги кўрсатувимиз кўпчилик учун фойдали, лекин нисбатан топиш қийинроқ бўлган маълумотларга бойлиги билан, қолаверса, кишига ҳиссий таъсири билан ҳам бошқаларидан ажралиб туради.

Жамшидхон Зиёхонов,
муаллиф

SUBYEKTIV'ни моддий қўллаб-қувватлашни истаган ватандошларимизга:

Мавзуга оид