Ўзбекистон | 14:50 / 18.04.2022
34342
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тоғлар бағридаги Сентоб қишлоғи

Фото: KUN.UZ

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи ўзининг бетакрор табиати билан тилларга тушган. Ноодатий уйлар, сўқмоқ йўллар ва тоғ тепасида жойлашган Фозилмон кўли хорижий сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилмоқда. Kun.uz мухбири қишлоқда бўлиб, ҳудуд манзараларини кадрларга муҳрлади.

Сентоб Навоий вилоятининг туризм қишлоғи ҳисобланади. Кейинги йилларда бу ерга дунёнинг кўплаб давлатларидан сайёҳлар оқими кўпайган. Жиззах вилоятининг Фориш, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманлари билан туташ бўлган Сентоб қишлоғида ҳозирда сайёҳлар учун меҳмон уйлари ташкил этилиб, хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Фотосуратлар муаллифи Руслан Сабуров

Мавзуга оид