Жаҳон | 22:06 / 18.04.2022
27607
1 дақиқада ўқилади

Москвада "Газпромбанк" собиқ вице-президенти ўз уйида оиласи билан жонсиз ҳолда топилди 

Терговнинг дастлабки тахминига кўра, Владислав Аваев дастлаб хотини ва қизини ўлдирган, сўнгра ўз жонига қасд қилган. 

Фото: Владислав Аваев

Россия тергов қўмитаси бош тергов бошқармаси Москвадаги хонадонлардан бирида уч кишининг жасади топилгани бўйича жиноят иши қўзғатди.  

Маълум қилинишича, гап "Газпромбанк" собиқ вице-президенти Владислав Аваев, унинг хотини ва қизи ҳақида бормоқда.  

Полиция топ-менежернинг ўточар қуролдан яраланган жасадини Университетский проспектдаги хонадондан топган. Терговнинг дастлабки тахминига кўра, Аваев дастлаб хотини ва қизини ўлдирган, сўнгра ўз жонига қасд қилган. Полицияни унинг қариндошлари оила билан боғлана олмаганидан кейин чақирган.

Хонадон эшиги ичидан қулфланган бўлган, уйдан бегона шахсларнинг излари топилмаган. 

Қотилликка маиший можаро сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид