Қорақалпоғистонда тирик чақалоқни ёриб, ўлимига сабаб бўлган шифокорларга суд ҳукми ўқилди
Нукусдаги перинатал марказ шифокорлари тирик чақалоқни "морг"га бериб юбориб, унинг танаси ёриб кўрилгани оқибатида чақалоқ вафот этгани хабар қилинганди. Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, шифокорларга ҳукм ўқилди.
Маълум қилинишича, 18 апрел куни жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносида жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман суди томонидан қуйидаги шахсларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган:
- Д.Абдуллаева (1973 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Ҳудудий перинатал маркази шифокори, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган);
- Р.Сайманова (1972 йилда Кегейли туманида туғилган, Қорақалпоғистон Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган);
- Г.Калимбетова (1988 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Патологик анатомия бюроси шифокори, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган).
Мазкур ҳукмга кўра:
Д.Абдуллаева Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми (25, 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми (бошқа жиноят иши доирасида)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Р.Сайманова Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Г.Калимбетованинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмагани боис айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.
Бундан олдин шифокорлар лоқайдлиги сабаб Булоқбошидаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
11:51 / 24.05.2024
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқда
22:38 / 18.05.2024