Жаҳон | 16:18 / 18.04.2022
7058
1 дақиқада ўқилади

Россияда банкларга фуқароларга нақд валюта сотишга рухсат берилди

Март ойи бошида Россия марказий банки мамлакатда валюта айланмаси назоратини кучайтирганди.

Фото: Getty Images

Россия банки мамлакатдаги банклар томонидан фуқароларга нақд валюта сотилишига рухсат берди.

Қайд этилишича, банклар кассаларига фақат 9 апрелдан кейин келиб тушган валюталарни сотишгагина рухсат берилган.

Март ойи бошида Россия марказий банки мамлакатда валюта айланмаси назоратини кучайтирганди.

Регулятор жисмоний шахслар томонидан нақд валюта сотиб олинишига тақиқ қўйган ва 2022 йил 9 сентябрга қадар банк ҳисобварақлари ва омонатларда сақланаётган валюталардан фақат 10 минг доллар ечиб олиш чекловини жорий этганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид