Жаҳон | 19:43 / 18.04.2022
13633
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг ўндан ортиқ кемаси Болтиқ денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади 

Машғулотлар давомида "душман" кемаларига, турли мураккабликдаги ҳаво ва денгиз нишонларига зарбалар бериш, артиллерия машқлари амалга оширилади. 

Фото: Getty Images

Болтиқ флотининг 10дан ортиқ кемаси Болтиқ денгизидаги машғулотларда иштирок этмоқда, деб хабар берди Болтиқ флоти бўйича ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати. 

"Болтиқ флоти жанговар тайёргарлиги доирасида кемалар қатор тактик машғулотлар ўтказиш учун Болтиқ денгизига чиқди", - дейилади хабарда. 

Маълумот берилишича, машғулотларда зарба берувчи ва мина қидирувчи кемалар гуруҳлари қатнашмоқда. 

Машғулотлар давомида "душман" кемаларига, турли мураккабликдаги ҳаво ва денгиз нишонларига зарбалар бериш, артиллерия машқлари бажарилади. 

Экипажлар шартли сувости кемасини топиш ва йўқ қилиш бўйича ҳам машқлар ўтказади. Машғулотларга флот денгиз авиацияси ва мингдан ортиқ ҳарбий жалб этилган. 

Аввалроқ Латвияда НАТО мамлакатларининг ҳарбий машғулотлари бошланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид