Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли шамол туриши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент шаҳрида 18 апрель куни кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилаётгани боис шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.
«Сиздан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ «Ўзгидромет» 18-20 апрель кунлари Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши, ҳафта бошларида кучли ёмғир ва дўл ёғишидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
12:07 / 16.05.2025
17 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
18:30 / 13.04.2025