Жаҳон | 12:50 / 18.04.2022
45338
5 дақиқада ўқилади

Харковнинг ўққа тутилиши ва Мариуполга келаётган рус ҳарбий техникалари. Уруш суратлари

Уруш бошланганидан буён 53 кун ўтди. Харков ҳудуди ўққа тутилиши давом этмоқда — сўнгги уч кунда келиб тушган снарядлар туфайли камида 18 киши ҳалок бўлган. Чўкиб кетган «Москва» крейсерида муддатли хизматга чақирилган бир неча аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Донбассга Владимир Путинга яқин шахслардан бири, Вагнер хусусий ҳарбий кампанияси раҳбари экани айтиладиган Евгений Пригожин келган.

Харков маркази ўққа тутилган чоғда хавфсиз жойга ўтаётган украин ҳарбийлари. 17 апрел кунги ҳужумлар чоғида тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлган, яна 15 киши яраланган. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги уруш бўйича сўнгги маълумотлар

  • Украина ҳукумати Луганск области аҳолисини зудлик билан эвакуация бўлишга чақирмоқда. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг фикрича, тинч аҳолини қутқариш учун жуда кам вақт қолди.
  • Бу вақтда Украинанинг бошқа ҳудудларига қочқинлар қайтиши давом этмоқда. БМТ баҳоларига кўра, мамлакатга 650 мингга яқин киши қайтиб келган. Ҳукумат бу хавфсиз эмаслигидан огоҳлантирмоқда. Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьков ракета зарбаларига дучор бўлиши давом этмоқда.
  • Президент Володимир Зеленский навбатдаги мурожаатида демократик дунёни Россия ҳарбийларининг мамлакат жанубидаги ҳаракатларига эътибор қаратишга чақирди. «У ерда зиндонлар қурадилар, маҳаллий ҳокимият вакилларини ўғирлайдилар, ўқитувчиларни шантаж қилишади, пенсия тўлаш учун мўлжалланган пулларни ўзлаштиришади, гуманитар юкларни тўсишади ва талашади, одамларни очликка маҳкум этишади», деган Зеленский.
  • Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба россиялик ҳарбийлар Мариуполни буткул вайрон қилишгани ҳақида айтди. «Шаҳар энди йўқ. Украина армияси қолдиқлари ва тинч аҳоли вакилларининг катта гуруҳи россиялик ҳарбийлар қуршовида. Улар ўз курашини давом эттиришмоқда, аммо Россия армияси Мариуполда ўзини қандай тутаётганидан келиб чиқсак, улар шаҳарни ер билан битта қилишга қарор қилишган», деган у CBS News телеканалига берган интервьюсида.
  • Бородянкада жасадларни қидириш давом этмоқда. Украиналик қутқарувчилар вайрон бўлган уйлар харобалари остидан 40 кишининг жасадини олиб чиқишди.
Харковнинг тинч аҳоли вакиллари яшайдиган ҳудудлари ўққа тутилгач, хавфсиз жойга яширинган қизлар
Alex Chan Tsz Yuk / SOPA Images / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Харков бомбардимон қилинишидан кейин қутқарувчилар яраланганларга ёрдам кўрсатмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Шаҳар ўққа тутилиши. Фото: Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Зарбалар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Бородянкадаги вайрон бўлган бинолар фонида Украина байроғи, Киев области
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Буча районидаги Микуличи посёлкаси аҳолиси чой тайёрламоқда. Уларнинг уйида 40 кундан ортиқ вақтдан буён электр, сув ва газ йўқ
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган бинолар орасида кетаётган киши. Волноваха, Донецк области
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Кўчалардан биридаги қабрлар. Рубежное, Луганск области
Станислав Красильников / ТАСС
Мариупол кўчаларида тинч аҳоли вакиллари жасадлари
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия армияси ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ҳарбий милициясининг ҳарбий техникаси, Мариуполь
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Чеченларнинг «Ахмат» батальони жангчилари Ильич номидаги Мариупол металлургия комбинати ҳудудида. РФ мудофаа вазирлиги комбинат «украин националистларидан буткул тозалангани» ҳақида маълум қилган. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Маҳаллий аҳоли вакили вайрон бўлган турар жой биноси харобаларидан ўз буюмларини қидирмоқда
Carol Guzy / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Уруш вақтида ёниб кетган автомобиллар уюми. Ирпень, Киев области
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бучадаги оммавий қабрда эксгумация жараёни
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Запорожье темирйўл станциясидаги она-бола
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид