Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Исроил президенти билан Ал-Ақсо масжиди атрофидаги воқеаларни муҳокама қилди
Қайд этилишича, мулоқот давомида Эрдўған провокацияларга ва Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси мақомига нисбатан таҳдидларга йўл қўймаслик зарурлигини билдирди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған исроиллик ҳамкасби Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари Фаластинда яҳудий радикал гуруҳлари ва Исроил хавфсизлик кучлари провокацияси оқибатида юз берган сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.
“Мулоқот давомида президент Эрдўған провокацияларга ва Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси мақомига нисбатан таҳдидларга йўл қўймаслик зарурлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Ўтган ҳафта охирида Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси атрофида юзага келган тўқнашувлар чоғида 170 нафардан ортиқ киши яраланган, уларнинг аксари фаластинликлардир.
Wafa агентлигининг хабар беришича, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқотида Исроилнинг фаластинликларга қарши сиёсати "хавфли оқибатлар"га олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025